"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Педро Родригес шаънига илиқ сўзлар билдирди.
"Педро "Барселона" учун жуда муҳим ўйинчи, у дунё даражасидаги футболчи. Барча футболчиларни тушунаман, аммо жамоа мақсадлари йўлларида бирга ишлаш керак. Мавсум тугагач, барча ўйинчиларнинг муаммолари бўйича шуғулланамиз. Педро майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳар доим бизга ёрдам бериб келган", - дейди Энрике.
Педро бу мавсум 31 учрашув ўтказган, шулардан 13 тасида бошланғич таркибда тушган. Бешта гол урган ва бешта голли узатма оширган.
Аввалроқ, Педро "Интер" устози Роберто Манчини билан Италияга кўчиб ўтиш ҳақида суҳбатлашгани хабар қилинган эди.