"Севилья" бош мураббийи Унаи Эмери "Реал"га қарши Испания чемпионати 35-тур учрашуви олдидан рақиб ҳужумчиси Криштиану Роналдуга футболчи бириктирмаслигини таъкидлади.
"Роналду қанчалик кучли эканлигини биламиз. Криштиану жуда кўп голлар уряпти, аммо у биринчи навбатда жамоавий ўйинда яхши ҳаракат қилади. Биз португалияликка "қўриқчи" қўймаймиз, чунки "Реал" майдоннинг ҳар қандай қисмида хавфли имконият яратиши мумкин. Биз ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Агар Бэйл ўйнамаса унинг ўрнини Чичарито эгаллайди. Мексикалик айни дамда жуда яхши ҳолатда ва гол уришдан тўхтамаяпти" - дейди Эмери.