"Челси" Жозе Моуриньо Англия чемпигнатининг 35-турида "Кристал Пэлас"га қарши учрашувдан сўнг (1:0) фикрларини билдирди.
"Мен бу совринни ўтмишдагиси билан солиштирмайман. Шуни айтишим мумкинки, бунга эришиш жуда қийин иш. Премьер-лига ўзгармоқда, у кучаймоқда. Бу ерда 6:0, 8:0 ҳисобда қозониш қийин. "Кристал Пелас"нинг қандай ғайрат билан келганини кўрдингиз.
Рақиб премьер-лига ҳақида таассуротларни ойдинлаштирди. Англия футболи мен учун севимли бўлиб қолаверади. Мен ақл билан иш тутиб, чемпионликка эриши осонроқ бўлган мамлакатда ҳам ишлашим ва ғалабадан роҳатланишим мумкин эди. Аммо мен ғолиб бўлиш қийин мамлакатни танладим. Мен жиддий муваффаққиятлар анъанаси йўқ жамоани танладим, "Челси" охирги марта 2010 йилда чемпион бўлган. Мен ҳақиқатдан ҳам қийин ишни танладим", - дейдм Моуриньо.