Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Рўзиқул Бердиев: "Ал-Аҳли" қачон Қаршига келишининг биз учун фарқи йўқ"

Баҳо:
+1 | -

Бугун “Марказий” стадион қошидаги анжуманлар залида эртага бўладиган “Насаф” – “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманинг биринчи қисмида “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда марказий ҳимоячи Мақсуд Каримовлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев:

– Эртага биз учун ҳал қилувчи ўйин бўлади. Гуруҳдаги бошқа ўйинга эътибор бермоқчи эмасмиз. Мақсадимиз ўйинда ўзимиз учун муҳим бўлган натижага эришиш. Тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлди.

Мақсуд Каримов:

– Эртага ҳаммамиз учун муҳим ўйин ҳисобланади. Бу ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Эртага бор диққат эътиборимиз билан ўйнашимиз керак, чунки биргина хато қимматга тушиши мумкин. Умид қиламанки, қашқадарёлик мухлисларни ғалабамиз билан хурсанд қиламиз.

– Мана меҳмонлар ҳали ҳам Қаршига етиб келгани йўқ, яъни ўйинга жуда қисқа вақт қолганда келиши кутилмоқда, бу сизга қандайдир қўшимча имконият туғдирадими?

– Уларнинг қачон келиши ёки кечикиб келиши биз учун қўшимча ҳеч қандай имконият туғдирмайди. Биз учун фарқи ҳам йўқ. Аммо биламанки Жидда шаҳридан уч соатда Қаршига етиб келса бўлади. Бунга биз эътибор бераётганимиз йўқ.

– “Ал-Аҳли” билан бўлган ўтган ўйиндаги хатолар ўрганилдими?

– Албатта, хатолар устида доимо ишлаймиз, бу сафар ҳам шундай бўлди. Фақат эртага йигитларимиз ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бекаму-куст бажаришса бўлди.

– Эртага Шуҳратни Муҳаммадиев майдонга тушадими?

– Бизда йўқотишлар бор, Шуҳратни жароҳати биз кутмаган даражада чўзилиб кетди, унинг майдонга тушиши ёки тушмаслигини эртага ҳал қиламиз. Бундан ташқари эртага бизга Фарруҳ Сайфиев ҳам ёрдам кўрсата олмайди. Албатта, майдонда йўқ ўйинчини ўрнини билдирмайдиган ўйинчиларимиз бор.

– “Ал-Аҳли” жамоаси билан учрашувни таҳлил қилган бўлсангиз, рақибда қандай ижобий ўзгаришларни кузатаяпсиз?

– Уларни ўйинида жуда кўп ижобий ўзгаришлар бор. Рақибимизни ички чемпионатдаги ўйинларидан ҳам буни кузатиш мумкин.

– “Насаф”да ҳужум чизиғи қачон яхшиланади? Алоҳида мураббийлар улар билан шуғулланишадими?

– Бизда ҳужумчилар билан алоҳида шуғулланадиган мураббий йўқ. Биз ҳамма ўйинчилар билан биргаликда машғулот олиб борамиз. Аммо, уларга алоҳида кўрсатмалар берилади. Тўғри, бизга кейинги пайтда мана шу савол билан мурожаатлар жуда кўпайиб кетди. Буни эътиборга оламиз.

Манба: voha.uz
Киритилди: 16:10, 04.05.2015.
Ўқилди: 4963 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.