Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Сергей Лушчан: “Бунёдкор” футбол мактаби Осиёда энг яхши академия бўлади”

Баҳо:
+ | -

“Персеполис” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғолчлар” устози иштирок этди.

- Ўйлашимча, учрашув чиройли ва шиддатли тарзда ўтди. Бизда имконият қолмаган булса-да, охиригача курашдик. Бугунги баҳсда рақибга бироз омад кулиб боқди. Айниқса Вазиятлардан унумли фоцдаланиш борасида. Шогирдларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар яхши ўйнадилар. Бундай стадионда ва юз мингдан зиёд мухлислар қаршисида тўп тепиш шараф. “Персеполис”га омад тилайман, уларни ОЧЛда узоқроққа боришини тилайман", - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- Жамоангизда имконият қолмаган бўлса-да бугунги баҳсни яхши ўтказди. Айтингчи, шогирдларингизни учрашувга қандай руҳлантирдингиз?
- “Бунёдкор”нинг ўз анъаналари ва тарихи бор. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Жамоамизда тажрибали футболчилар ҳам бор, ёшлар ҳам бор. Бизда энг асосийси ўйин мазмуни бор. Ўйин бўлса албатта натижа ҳам бўлади. Тез орада “Бунёдкор” футбол мактаби Осиёда энг яхши ва кучли академияга айланади ва биз яратаётган тизим барқарор ишлайди.

- Иккала голни ҳам ҳимоядаги хатолар туфайли ўтказиб юбординглар. Хатолар ҳақида нима дея оласиз?
- Ўйинолди матбуот анжуманида таркиб борасида муаммолар бор деб айтиб ўтгандим. Энг аламлиси энг асосий ҳимоячиларимиз сафдан чиқиб қолишди. Масалан, бугунги баҳсда қўл остимдаги ҳужумчи чап ҳимоячи бўлиб ўйнади. 10 нафар ёшларимизни терма жамоага олиб кетишди. Лекин шундай ҳолатда ҳам рақибга қараганда кўпроқ вазият содир этдик. Йигитлар ҳаракат қилишди. Бу футбол. Кимдир ютади, кимдир ютқазади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 02:02, 07.05.2015.
Ўқилди: 5493 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.