Кириш Регистрация

Луис Энрике: «Жавоб ўйинида ҳам ғалаба учун ўйнаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике "Бавария"га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ ярим финал баҳси (3:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Кутилганидек, оғир ўйин бўлди. Икки жамоа рақибларига босим ўтказишга ҳаракат қилди. "Бавария"га нисбатан хавфли вазиятларни кўпроқ яратдик ҳамда сўнгги 15 дақиқада натижага эришдик. Лекин кейнги сешанбада бўладиган ўйинни кутишимиз керак. Биз яна бир оғир баҳсни ўтказамиз.

Албатта, Месси билан ишимиз анча осонлашади. У турли-туман ишларни амалга оширади. Биз буни ҳар куни кўрамиз. Унинг ўйинига аҳамият бермасак ҳам, қолган ярим ҳимоячилар ва ҳужумчилар катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди.

Ўйиннинг катта қисмида тенгкураш кечди. Биз самарали ҳаракат қилдик ва рақиб дарвозасига кўпроқ таҳдид солдик. Келаси ҳафтада ҳам ғалаба учун ўйнаймиз.

Ярим финалда ҳар қандай майда-чуйдалар аҳамиятга эга. Ҳужум чизиғимизда юқори савиядаги футболчилар ўйнашади. Лео бизга ғалаба келтирди. Рақибга жиддий босим уюштирдик. Ўз вақтимизни кутдик ва ўйин сўнгида ўз имкониятларимиздан самарали фойдаландик.

Финалга чиқиб бўлдик деб айта олмайман. Футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Ҳозир вариантларни ҳисоб-китоб қилиб ўтирмаймиз. Мен мактабда математикани ёмон ўқиганман. Шу боис фоизларга қизиқмайман. Ўртага катта нарса қўйилган, шу боис шогирдларим кейинги ўйинга талаб қилинганидек тайёргарлик кўришади.

Биз гол ўтказиб юбормадик, рақиб дарвозамизга кўп босим қилмади. Демак, биз бугун яхши ҳимояландик. Биз кўпинча тўпни майдоннинг рақиб томонида олиб қўйдик. Жамоанинг иштиёқи мени хурсанд қилди», – дейди Энрике.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 08:46, 07.05.2015.
Ўқилди: 4243 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.