"Севилья" бош мураббийи Унаи Эмери Европа лигасида "Фиорентина"га қарши учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўзининг "Милан"ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Севилья"да бахтиёрман ва ҳозирги вақтда фақат "Фиорентина" ҳақида ўйлаяпман. Мен келажак билан эмас, ҳозирги замон билан яшайман", - дейди Эмери.