"Наполи" Аурелио Де Лаурентис Европа оигасининг 1/2 финалда "Днепр"га қарши учрашув (1:1) ҳакамидан норози бўлди.
"Жуда жаҳлим чиқди. "Днепр" гол урган вазиятда оффсайдбор эди. Улар бу кераксиз мусобақага қизғин тус беришмоқчи. Биз бу мусобақада чемпионлар лигасига йўл олиш учунгина иштирок этяпмиз.
Ярим финал ўйинларига олти нафар ҳакамни қўйиш шарт эмас, аир улар вазиятларни кўра олмаяптилар. Платинининг ишлари ёмон таассурот қолдиряпти. Унинг кетадиган вақти келгандир кетса - яхши бўлар эди. Яхши ҳакамлик кафолатланмаган мусобақани ўтказиш керак эмас.
Платини яхшироқ ҳакамларни тайинлаши ҳам мумкин эди. Мен ЕЧЛ яримфиналида Никола Рицоллининг ишини кузатдим, бизга эса Моэн тушди. У ким ўзи? Жиддий ҳакамми? Савияси борми?
Азизим Платини, сенинг яхши бўлишингни дуо қиламан. Европа лигасидан чиқиб кетишимиз бизнинг бюджетимизга ёрдам бермайди. Хайрли тун, Платини", - дейди Де Лаурентис.