Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья - Удинезе
24/02 01:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес - Жирона

Капелло РФИ президенти унга 9 май ҳақида маъруза ўқиши шарт эмаслигини билдирди

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло Россия футбол иттифоқи президенти Николай Толстихнинг унга тўланадиган маоши масаласини 9 май байрамидан кейин кўриб чиқиши ҳақидаги гапларига ўз муносабатини билдириб ўтди.

«РФИ президентининг менга нисбатан ишлатган гаплари жҳлимни чиқарди. Мен шартномамда кўрсатилганидан бошқа пулга даъво қилаётганим йўқ. Навбатдаги марта маошимни кечиктиришаётганини бутун дунёда, жумладан Италияда ва шахсан мени оиламда ҳам ўзгача эътибор билан нишонланадиган байрамни баҳона қилиш шарт эмас».

«Уруш даврида отам бир йилдан ортиқ вақт мобайнида концлагерда ётган ва 48 кг вазн билан ортга қайтган. Шундай экан РФИнинг ҳурматли президенти 9 май байрамининг аҳамияти ҳақида менга ваъз ўқиши шарт эмас. Одам ўзини ҳурмат қилиши керак ва агар ақли жойида бўлса, бу тарздаги ҳақоратомуз гапларни гапиришдан тийилиши керак», дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Толстих Капеллонинг маоши байрам ўтгач, тўлаб берилиши, шундай байрам пайтида Капеллонинг бу байрамни ҳис қилмасдан қўяётган талаблари нотўғри эканини таъкидлаб ўтганди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 23:06, 08.05.2015.
Ўқилди: 4130 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.