"Реал" ва "Ювентус" собиқ бош мураббийи Фабио Капелло жамоаларнинг Чемпионлар Лигаси 1/2 финалдаги тўқнаши ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бу дуэлда ҳали ҳеч нарса аён эмас. Аммо "Ювентус"да етарлича яхшигина устунлик бор. Чунки бу жамоанинг таркибида нима қилиши кераклигини биладиган кўп футболчилар бор.
"Реал Мадрид"да жуда баланд даражаси бор, лекин Модричнинг жароҳати барибир қаттиқ таъсир қилмоқда.
Мен ўйлаяпманки, "Ювентус" жавоб ўйинида 3 та ёки 4 ҳимоячи билан ўйнаши шу қадар муҳим эмас, энг муҳими - Погбани сафда бўлиши. Бу ақл бовар қилмайдиган футболчи. Унда куч, жисмоний тайёргарлик, техника, пас ва зарба бор. Унда ҳамма сифат бор". - деди Капелло