"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 36-турида "Валенсия"га қарши учрашувдаги дурангдан сўнг (2:2) фикрларини билдирди.
"Ўйин жуда яхши бўлганига қарамай, натижа яхши бўлмади. Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди, охиригача курашдик, ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик. Аммо бу камлик қилди. Иккинчи бўлимда диққатимизни жамлаб, сифатли футбол кўрсатганимизга қарамай, биз хатоларимиз учун тўладик.
Йигитлар натижа учун қизғин курашдилар. Биз иккита гол урдик ва пенальтини аниқ бажара олмадик. Примерадаги вазият оғирлашди, олдинда яна икки учрашув бор ва биз ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак.
Натижадан афсусдамиз, аммо "Ювентус"га қарши жавоб учрашувига катта ишонч билан борамиз. Бугун жамоа борини берди, йигитлар агар "Юве"га қарши шундай ўйнасак, финалга чиқишимиз мумкинлигини биладилар", - дейди Анчелотти.