"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал Англия чемпионатида "Кристал Пэлас" билан учрашувдаги ғалабадан сўнг (2:1) ўз шогирдларини мақтаб қўйди.
"Манчестер Юнайтед"ни мақсадлари сари яқинлаштирган ушба натижадан жуда мамнунман. Йигитлар билан фахрланаман. Энди "Ливерпуль" ва "Челси" учрашувини қўлимда бир бокал ажойиб вино билан томоша қиламан", - дейди Ван Гал.
Чемпионат тугашига икки тур қолганда "МЮ" жадвалда ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўринда бормоқда ва бешинчи ўриндаги "Ливерпуль"дан етти очко илгарилаб кетган, бунинг устига захирасида яна бир ўйин бор.