Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Карло Анчелотти: «Унвонни ҳимоя қилиб, тарих яратишни истаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти "Ювентус"га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ ярим финал баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди (биринчи ўйин — 1:2).

«Бензема ўйинга юз фоиз тайёр. У асосий таркибда ўйнаши ҳам мумкин, захирадан майдонга тушиши ҳам мумкин. Карим бир ой футбол ўйнамади, шу боис уни қачон майдонга тушириш борасида бир қарорга келмадим. Балки, Рамос яна ярим ҳимояда ўйнаши мумкин. Бу вариантлардан бири.

Биз Бэйлнинг ушбу мавсумдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилдик. Мен у билан суҳбатлашдим. У жамоамизда эканидан хурсанд. Ўтган мавсумда Гарет бир қатор муҳим ўйинларда гол урганди. У бу ишни яна такрорлай олади.

Сўнгги ўйинларда ёмон ўйнамадик, лекин муҳим паллада бизга концентрация етишмади. Эртага "Бернабеу"да ўйнаймиз. Ўйинчилар яхлит жамоа сифатида ўйнашлари лозим.

Биз финалга чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз. Бу бизнинг мақсадимиз. Хатоларга йўл қўйишимиз керак эмас. Босим ва юқори концентрация билан ўйнашимиз керак. Мусобақанинг навбатдаги финалига жуда яқин турибмиз ва унвонни ҳимоя қилишни истаймиз. Ғалаба учун қўлдан келган барча ишни қиламиз. Биз тарих яратишни истаймиз»,  – дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Ювентус" баҳси 13 май куни 23:45 (Тошкент вақти билан)да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:56, 12.05.2015.
Ўқилди: 5949 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.