Краснодар ўлкасининг Северский тумани Ильск посёлкасида "Барселона"нинг 43 ёшли ишқибози "Бавария"нинг 40 ёшли ишқибозини пичоқлаб қўйди. Ишқибозлар севимли жамоаларининг кучли экани ҳақида тортишиб қолганлар.
Бу ҳақда Северск тумани катта терговчиси Андрей Дьяков маълум қилган.
Жабрланувчи воқеа жойида олмадан кўз юмган, қотил эса қўшни аёлдан тез ёрдам чақиришни сўраган. У ўз айбига иқрор бўлган ва ҳибсда сақланмоқда.