"Барселона"нинг биринчи вице-президенти Хавьер Фаус қачонлардир ўзини футболни тушунмасликда айблаган жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг сўзларини тўғри эканлигини билдирди.
Фаус билан Месси орасидаги келишмовчилик Аргентина терма жамоасининг футболчи шартномаси бандларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги талабидан сўнг келиб чиққан эди. Фаус футболчининг шартномасида кўрсатилган молиявий бандларга ўзгартириш шарт эмаслигида туриб олган, Месси эса уни футболга тушунмаслигини билдирган эди.
"Месси ҳақ, мен футболга тушунмайман. Биз футболчи ва унинг отаси билан келиша олмаган эдик. Клуб Мессига бозордаги нархининг кўтарилишига ёрдам бермоқда, у эса "Барселона" брендининг ривожига хизмат қилмоқда", - дейди Фаус.