Marca газетаси ўз ўқувчилари орасида "Реалнинг кейинги мавсумга таркиби борасида сўровнома ўтказди. Сўровнома якунларига кўра, мухлислар жамоанинг баъзи ўйинчиларидан қутулишни истамоқдалар.
Биринчи навбатда жамоа сарори ва посбони Икер Касильяс турибди. Ундан кейин эса Альваро Арбелоа, Фабиу Контрау, Сами Хедира, Асьер Ильярраменди ва Лукас Сильва каби ўйинчилар бор. Хавьер Эрнандес борасида ишқибозлар иккиланган.
Сўровномада 170 000 дан ортиқ мухлис иштирок этган.
"Реал"нинг бу мавсуми шўнғиш каби баҳоланмоқда. Жамоада назарий жиҳатдан Испания чемпионлиги учун имконияти бор, аммо унга ҳеч ким ишонмаяпти.