"Бансандер" ўсмирлар клубининг 13 ёшли ҳужумчиси Альваро Лопес "Реал" ва "Валенсия"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди , дея хабар беради Tribal Football.
Ёш ҳужумчи ушбу мавсум ўсмирлар лигасида 29 ўйин ўтказиб, 66та гол урган. Хабарларга кўра, "Валенсия" ўз скаутларини "Бансандер"нинг навбатдаги ўйинига юборган.