"Барселона" вице-президенти Хавьер Фаус агар "Челси" ва "ПСЖ" таклиф билдирса клуб ўз юлдузлари - Месси, Неймар ёки Суарес билан хайрлашиши мумкин.
"Барселона" учун Европанинг бой клублари ўз футболчиларига тўлаётган маошларни бериш оғирлик қилади.
"Маош тўлашда бошқа клублар билан рақобат қила олмаймиз. Масалан, "Челси" ва "ПСЖ" каби. Испаниядаги футолчилар ўзлари олаётган маошларини Англия ёки Германиядаги маошлар билан таққослашади. Бу малакатларда маошлар сезиларли даражада ошган. Осон бўлмайди, аммо жамоада ҳужумкор учлик ва бошқаларни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Агар қайсидир клуб уларни сотиб олмоқчи бўлса, яхши пул таклиф қилса улар билан хайрлашамиз", - дейди Фаус.