"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 36-турида "Интер"га қарши учрашув олдидан ЕЧЛ финали ҳақида ўйлашга эрта эканлигини маълум қилди.
"Ҳаммасининг ўз вақти бор. Аввал "Интер"га қарши учрашувга тайёрланиш керак. Ундан сўнг Италия кубоги финалида "Лацио"га қарши учрашувга тайёрланамиз. Кейин бироз дам олиб, ЕЧЛ финалига тайёрланамаиз.
Биз "Барселона"га қарши ўйин олдидан бу учрашув ҳақида ўйга толмаслигимиз керак. Бу финал, рақибимиз жуда кучли эканини ҳис қилган ҳолда ўйнаймиз. "Ювентус" ўйинчилари ҳам имкониятдан фойдаланиб қолиш учун майдонга тушадилар. Бизга осон бўлмайди, чунки бу оддий ўйин эмас. Аммо бу учрашувгача ҳали анча вақт бор. Финаль 6 июнь куни бўлиб ўтади ва уни олдинга сура олмаймиз", - дейди Аллегри.