"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мюнхенликлар билан шартномасини узайтириши борасидаги саволдан қочди.
"Менинг "Бавария" билан шартномам яна бир йил амалда бўлади, бу футболда катта муддат. Менинг оилам Мюнхенда бахтиёр. Қандай ўйинчиларни қўшиб олмоқчимиз? Раҳбарият бу борада менинг фикримдан хабардор", -дейди Гвардиола.
Аввалроқ, Гвардиола 2016 йилдан "Манчестер Сити"ни бошқаришга келишиб олганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.