"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти келажаги ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди.
"Менинг келажагим ҳамманинг қизиқишига сабаб бўлаётганини тушунаман. Аммо олдинда бизни яна иккита ўйин кутиб турибди ва унда бор куч билан ҳаракат қиламиз.
Ҳозирча мана шу икки ўйин ўтмаган экан, биз ҳеч нарса дея олмаймиз. Фақат шундан сўнг келажагим ҳақида қайғуриш имконияти бўлади.
Бизни олдинда "Эспаньол"га қарши ўйин кутиб турибди. Математик жиҳатдан чемпионлик учун имконият қолар эканми, курашда давом этамиз", - дейди Анчелотти.