Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

"Классико"да "Пахтакор" ишончли ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган "Пахтакор" ишончли ўйин намойиш қилди.

Биринчи бўлимда устунлик тошкентликлар тарафида бўлди. Фарғоналиклар асосий эътиборни қарши ҳужумларга қаратишди, бироқ улар кескин вазиятларни кўп юзага келтиришмади. “Шерлар” эса 4-5 марта қулай имкониятларга эга бўлишди. Бўлим ўрталарида дарвозабон қайтарган тўпга Козак зарба берди, аммо у мўлжални аниқ ололмади. 31-дақиқада Махарадзе тўпни жарима майдони ичида тўхтатиб олди ва зарба берди. Бу вазиятда Черемисин ишончли ўйнади. 36-дақиқада эса ҳисоб очилди. Бурчакдан оширилган тўпни Ораховац марказга қолдирди, Кримец эса дарвоза тўғрисидан тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0.

Иккинчи бўлим бошида “Нефтчи”да қулай имконият бўлди. Қодировнинг зарбасидан сўнг Лобанов қийинчилик билан тўпни ушлаб олди. Кейинроқ Козак ва Кримецнинг зарбаларини дарвоза тўсини қайтарди. Пардаевнинг яқин масофадан тепган тўпини Черемисин маҳорат кўрсатиб, қайтариб юборди. Бўлим ўрталарида Сергеев иккинчи гол муаллифига айланди. Каримовнинг чап қанотдан оширган тўпини Сергеев боши билан “Нефтчи” дарвозасига йўллади ва орадаги фарқни оширди. Бу гол амалда баҳс тақдирини ҳал қилди.

“ПАХТАКОР” - “НЕФТЧИ” - 2:0 (0:0)
16 май. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 4227 томошабин.
Ҳакамлар: О.Толибжонов - 8,5. Т.Галеев - 8,7. А.Пўлатов - 8,4.
Назоратчи: И. Нехочин.
“Пахтакор”: Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, Махарадзе, Козак, Каримов (Cолиев, 86), Сергеев, Пардаев (Андреев, 69).
“Нефтчи”: Черемисин, Эрматов, Меҳмонов, Пўлатов, Нурбоев (Холматов, 62), Раҳмонов, Расулов, Қодиров, Саидов, Ёқубов (Бобожонов, 72), Ҳакимов (Ҳайдаров, 46).
Голлар: Кримец, 36 - 1:0. Сергеев, 71 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Ҳакимов, 7. Ораховац, 87.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 01:13, 17.05.2015.
Ўқилди: 4016 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.