"Эспаньол" устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот-анжуманига бош мураббий Карло Анчелотти ўрнига жамоа директори Эмилио Бутрагенио ташриф буюрди.
"Барселона"ни чемпионлик билан табриклайман. Биз иккинчи даврани бўш ўтказдик ва якунда рақибларимизни ғолиблик билан табриклашга мажбурмиз.
Биз чемпионлик учун рақобатлашдик ва якунда ҳеч андай соврин юта олмаганимиздан ҳафамиз. Ушбу ҳафта "Валенсия" ва "Ювентус"га қарши учрашувларда жамоа ажойиб ўйнади, бироқ омад бизга гол киритишимиз учун йўл қўймади. Бизга мавсум давомида юқори классдаги футболчиларимизнинг жарохат олиб сафдан чиқишлари ҳам панд берди. Улар биз учун жуда муҳим эди.
Айни дамда Анчелотти борасида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Бу ер бундай гапнинг ўрни эмас. Олдинда яна бир учрашув мавжуд ва шундан сўнг ўзингиз билиб оласиз" - дейди Бутрагенио.