Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Равшан Ҳайдаров: "Олдимизга жаҳон чемпионати ярим финалига чиқиш мақсадини қўйганмиз"

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U20) бош мураббийи Равшан Ҳайдаров билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Шу йилнинг июнь ойида Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан ёшларимиз устози журналистларнинг саволларига авоб қайтарди. Анжуманда, шунингдек жамоа сардори Жавоҳир Соҳибов ҳам иштирок этди.

Равшан Ҳайдаров: Тайёргарликни декабрдан бошладик. Олти йиғин давомида 14та ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Иккита йиғин хорижда ташкил этилди. Жамоанинг асосини ЖЧга йўлланмани қўлга киритган йигитлар ташкил этди.

20 май куни Янги Зеландияга йўл оламиз. У ерда Панама билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Турнирда камида аввалги натижаларни такрорлшни мақсад қилганмиз. Олдимизга ярим финалга чиқиш мақсадини қўйганмиз.

Тайёргарлик жараёнида 40дан ортиқ футболчиларни кўриб чиқдик. Якуний таркибдан эса таркибга муносиблигини кўрсатганлар ўрин олди. Таркибдаги асосий йўқотиш - Жамшид Болтабоев. Бобур Давлатовни эса "Рубин" йиғинларимизга қўйиб юбормагани сабаб, таркибга киритмадик.

Рақибларни яхши ўргандик. Улар иштирокидаги ўйинлар ёзилган дисклари бизда бор. Ўйинларини таҳлил қилиб, шунга яраша тайёрландик.

Янги Зеландияга Дубай-Сидней-Велингдон йўналишида учамиз. Умумий ҳисобда 22 соат парвоз қилишимиз керак бўлади.

Руҳий тайёргарлик борасида иш олиб бордик. Ҳар йиғинга профессионал психологларни таклиф этдик. Улар йигитлар билан машғулотлар ўтказди.

"Оқтепа" билан ўйиндан кейин пеналтилар сериясини амалга ошириб, бу борада тайёргарлигимизни синаб кўришни аввалдан режалаштиргандик.

Тартибли ҳимояланишда камчиликларимиз бор. Назорат ўйинларида буни яхшилашга уриндик.

Жавоҳир Соҳибов: Йигитларнинг тайёргарлиги яхши. Мусобақанинг муҳимлигини барча йигитлар яхши тушуниб турибди. Сардор сифатида мени йигитларни ўзи танлашди. Ишонч учун раҳмат. Жамоада ички муҳит яхши.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:29, 18.05.2015.
Ўқилди: 5300 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10010]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4568]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2854]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2764]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2595]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2087]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1963]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1594]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1425]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1346]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик