Карло Анчелотти "Эспаньол" устидан қозонилган ғалабадан (1:4) сўнг пресс-конференцияда қатнашди.
"Жамоа яхши ўйнаш билан бирга керакли фидойилик билан ўйнади. Чоршанба кунги мағлубиятдан сўнг жамоани руҳлантириш қийин эди, шунинг учун ўйинчиларимдан хурсандман. Ҳозир биз охирги ўйинда 90 дақиқани юқори даражада ўтказиш учун ўша ўйинга тайёрланишимиз керак. Бошни тик тутиш керак, чунки жамоа муваффаққиятга эришмаган бўлса ҳам ҳамма жойда охиригача курашди".
"Мен энг муҳим мусобақани ютишни хоҳлардим - Чемпионлар Лигаси. Лекин шунингдек Ла Лигани ютишни хоҳлардим. Бу йили биз бунга яқин келдик, кейингисида бунга ҳаракат қиламиз".