Мадриднинг “Атлетико” клуби “ПСЖ” ҳужумчиси Эдинсон Каванига асосий даъвогар бўлиб турибди. “ПСЖ” эса Каванидан тушган маблағга “Ювентус” ярим ҳимоячиси Пол Погба ёки “МЮ” футболчиси Анхел Ди Марияни харид қилмоқчи.
Аввалроқ, Каванини қўлга киритиш учун “Ювентус”, “МЮ” ва “Валенсия” клублари даъвогарлик қилишаётгани хабар қилинганди.













