Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Кутилмаган кашфиёт ёки

Баҳо:
+3 | -

Ихтиролар кутилмаганда амалга ошади. Айтайлик, Ньютон бутун олам тортишиш қонунини бошига тушган олма туфайли билиб олган экан. Агар Исаак бува олманинг тагида бир пас нафас ростламаганида, бу қонунларни билмак қайда эди, дейсиз? Яна Архимеднинг «эврика»си тарихини ҳам яхши биламиз. Архимед бобо чўмилгиси келиб қолгани сабаб бўлиб, гидростатика ва аэростатиканинг асосий қонуни кашф қилинганди. Бечора олим ўз ихтиросидан шошиб қолиб, «Эврика» - «Топдим»,-деб қичқирган экан.

У ёғини сўрасангиз, шу ўзимизнинг ТЖМ ҳам билиб-билмай, янги кашфиётга қўл урган кўринади. Хабарингиз бордир, ўтган ҳафта Қирғизистон олимпия термаси Тошкентда йиғин ўтказди. Бу жамоа билан тарқаб кетиш арафасида турган олимпиячиларимиздан ташқари, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар термаси ҳам куч синашиб кўрди. Олимпиячилар ғалаба қозондилар, ёшлар эса дуранг ўйнашди. Аммо гап бунда эмас. Ға­­-лати томони - йиғин ва ўртоқлик ўйинлари Қирғизистон терма жамоасининг Осиё чемпионати саралашига тайёрлаш учун махсус ташкил этилгандек кўрингани. Йўқса, бизнинг олимпиячиларимизга нима зарил шу тобда улар билан ўйнаб? Жуда бўлмаганда, қирғизлар Равшан Ҳайдаров жамоаси билан ўйнаб кетишавермайдими?

Хабарингиз бор, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати саралашида «қовун» туширганига анча бўлиб қолди. Билмаганлар учун яна бир бор эслатиб ўтамиз - Бахтиёр Ашурматов жамоаси Осиё чемпионати саралашида Ҳиндистон ва Бангладеш термаларини мағлуб этиб, сурияликларга имкониятни бой берди ҳамда шармандали тарзда қитъа биринчилигига чиқолмаслик хавфи остида қолди. Агар16-24 май саналарида «В» гуруҳида бўлиб ўтадиган саралашда 2-ўрин соҳиби Ўзбекистон олимпия термасидан яхшироқ натижа кўрсатса, қитъа биринчилиги билан хайрлашишимизга тўғри келади. Шундай тақдирда, 2016 йили Бразилия мезбонлик қиладиган Олимпиада баҳслари ҳам армонга айланиши турган гап. Чунки ёшлар ўртасида ўтказиладиган қитъа биринчилиги Олимпиада учун саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради.

Мана энди Қирғизистон терма жамоасига қандай боғлиқлик жойимиз борлигини тушунгандирсиз. Қисқа айтганда, бизнинг тақдиримиз ҳозир ўз қўлимизда эмас. Балки Туркманистон, Қирғизистон, Покистон, Иордания ва Қувайт термалари ўртасида кечадиган баҳсларга боғлиқ. Бу гуруҳда Иордания ва Қувайт термаларининг ғолиблик учун кураш олиб боришларини тахмин қилсак, Қирғизистон термасининг вазифаси 2-ўринни эгаллайдиган жамоадан очко тортиб олиш бўлса керак. Ёки лоақал имкон қадар кўпроқ гол қўйиб юбормаслик. Зеро, Иордания ва Қувайт термалари кўпроқ гол уриб юборишса, бизникилар «ўйиндан ташқари ҳолат»да қолиб кетишлари мумкин. Шундай экан, қирғизлар гуруҳда 2-ўринни оладиган жамоанинг оёғидан тортиб қолишмаса, аҳволимиз чатоқ. Аммо бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Энг ёмони - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга қўшиб Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва унинг яқин маслакдоши Рустам Акрамов ҳам ўз жойларидан «учиб» кетишлари ҳеч гап эмас. Чунки ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилмаган тақдирда, ҳаммани истеъфога чиқаришни ваъда бериб қўйган.

Мана энди нима учун Қирғизистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати саралашига бу қадар жиддий тайёрланаётганини яна-да яхшироқ тушунган бўлсангиз керак. ТЖМнинг ихтироси эса шундан иборатки, футболимиз равнақини ўзимиздан эмас, балки бошқа жамоалардан ҳам қидириш мумкин экан. Яъни уларни пухта тайёрлаш орқали ўзбек футболи ривожини таъминлаш йўли топилди. Саралаш биз учун тугаганини ким айтди? Энди Ўзбекистон олимпия жамоасининг Осиё чемпионатига чиқиши учун қирғизлар курашадилар! Қойилмисиз? Шунақа! Ньютоннинг бутун олам тортишиш қонунини кашф қилиши учун бошига олма тушиб кетган экан. Янги ихтирони ўйлаб топиш олдидан ТЖМ бошига нима тушиб кетганини билмаймиз-ку, аммо бунақаси ҳали футбол оламида учрамаган бўлса керак...

Эҳ, аттанг. Терма жамоалар марказининг шундай кашфиёти бор экан, сал олдинроқ йўлга қўймабди-да. Йўқса, Жанубий Корея терма жамоасини Эронга қарши пухтароқ тайёрламасмидик, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам Бразилиядаги жаҳон чемпионатига бориб келмасмиди? Ёки 4 йил олдин БАА олимпия термасига қарши ўзимиз курашавермасдан бошқа жамоаларни ҳам тайёрлаб турганимизда, Лондон Олимпиадасини кўриб келармидик...?

Ҳа, майли. Ҳечдан кўра кеч, дейдилар. Энди ҳам, Терма жамоалар маркази мана шундай кашфиётга қўл урибди-ку! Зора, Қирғизистон олимпия жамоаси Тошкентдаги тайёргарликнинг кучи билан Иордания ва Қувайт термалари оёғидан тортиб қолсаю, бизникилар Осиё чемпионатига чиқиб кетишса. Бир амаллаб қитъа биринчилигига етиб олсак, бас, у ерда ҳам бирор жамоанинг тайёргарлигини бўйнимизга оламиз. «Ҳа, деган туяга мадад», дейдилар, бу ҳам ҳарна-да...

Бу ёғига фақат «Эврика», деб бақириш қолди, шекилли..

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:33, 18.05.2015.
Ўқилди: 8964 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.