"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Реал" президенти Флорентино Перес унга Мадридга қайтиш таклифини билдирмаганини айтди.
"Аслида мен Пересга қўнғироқ қилиб "Реал"нинг баскетбол жамоасининг муваффаққияти билан табриклаган эдим. Мен Евролигадаги бу ғалабанинг қанчалик аҳамиятга эгалигини биламан. Мен ҳам хурсанд бўлиб, уни табриклаш учун қўнғироқ қилдим. Шунингдек, жамоа устози ва менинг дўстим Пабло Ласони ҳам табриклайман.
Менда эса, "Челси" билан яна икки йиллик шартномам бор ва шу ерда қолмоқчиман. "Реал"нинг таклифи ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди", - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Marca.