Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мамлакат кубоги нимчорак финали доирасидаги биринчи учрашувда “Обод”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Биринчи лига пешқадамларидан бирига қарши кечган баҳснинг 3-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан Акмал Шораҳмедов ҳужумга ўтди ва тўпни “Обод” дарвозаси яқинига оширди. Бу ерда Анвар Бердиев тўп йўналишини ўзгартириб, Самир Бекрични қулай вазиятга чиқарди. Босния ва герцеговиналик ярим ҳимоячи осонлик билан Виктор Мочалов қўриқлаган дарвозани ишғол қилди – 1:0.
Ҳисоб бу қадар тезлик билан очилгач, “Обод” дарвозасига голлар ёмғири ёғдирилса керак, деган ҳаёлга борилганди. Бироқ қолган дақиқаларда рақиб ҳимоячилари ва посбони яхши ҳаракат қилишиб, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлашди. “Бунёдкор” футболчилари чорак финал йўлланмаси тақдирини жавоб ўйинига қолдирмасдан ҳал этишлари мумкин эди. Бироқ бир неча голли вазиятлар яратилишига қарамасдан улардан самарали фойдаланилмади.
Ўзбекистон кубоги-2015
1/8 финал. Биринчи учрашув
“БУНЁДКОР” (Тошкент) – “ОБОД” (Тошкент) 1:0 (1:0)
Гол: Самир Бекрич 3
Огоҳлантиришлар: Иван Милошевич (49) – Азиз Ғуломхўжаев (25), Шохруҳ Норхонов (37)
“Бунёдкор”: 1.Павел Бугало, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Анвар Ғофуров (С), 7.Шакер Зуаги, 9.Минори Сато, 10.Анвар Бердиев (40.Темур Аюпов 46), 13.Иван Милошевич, 15.Обид Жўрабоев, 20.Самир Бекрич (11.Мирзоҳид Ғофуров 53), 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев
Заҳира: 45.Акбар Тўраев, 4.Хайрулла Каримов, 28.Эргаш Исмоилов, 32.Фарҳод Намозов, 36.Жавоҳир Қаҳрамонов
“Обод”: 35.Виктор Мочалов, 4.Камолиддин Тожибоев, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 10.Алишер Азизов, 11.Шохруҳ Норхонов (16.Дилшодбек Аҳмадалиев 80), 13.Араик Бобоев, 14.Азиз Ғуломхўжаев (7.Жаҳонгир Исҳоқов 55), 18.Саржар Тўрақулов (С), 20.Улуғбек Дадабоев (9.Расулжон Шуҳратов 67), 23.Жавлон Искандаров
Заҳира: 21.Убайдулло Иноятуллаев, 2.Умид Зуфаров, 19.Суннатилла Абдуллажонов, 24.Нурбек Нуритдинов
Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро)-8,5; А.Калинин (Қарши)-8,4; А.Сидоров (Тошкент)-8,2; А.Эргашев (Тошкент)-9,0
Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент)
19 май. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 958 томошабин
“Бунёдкор” – “Обод” учрашувининг матнли он-лайн трансляцияси билан ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда танишишингиз мумкин.