“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ярим ҳимоячи Франсис Коклен борасида ижобий фикрларни билдириб ўтди.
“Коклен бу мавсум жуда ишончли ўйин кўрсатди. У ҳар қандай футболчи билан рақобатлашишга тайёр.
Франсис таркибимизда қолади. Биз у билан шартномани узайтирдик. Коклен жамоага фойда келтиришига ишончим комил”, - дейди Венгер.