"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия кубоги финалида "Лацио" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрларини билдирди (2:1).
"Лацио" ажойиб ўйин ўтказди. Ўйин финалга хос бўлди, бу ўйин А серия ўйинларига ўхшамаслигини билган эдик.
Биз ҳам, рақиб ҳам яхши ўйнадик. Тўп икки марта дарвоза тўсинига тегиб, "Лацио"нинг омади келмади. Бизга эса омад кулиб боқди ва ғалаба тўпини киритдик.
Футбол тасодифий воқеалардан иборат. "Лацио"нинг вазиятларигача бизда жуда яхши имкониятлар бўлган эди.
Рақиб биринчи бўлимни тажовузкор ўтказди, биз эса иккинчи бўлимда жонландик, аммо ҳужумларни ниҳоясига етказишда оқсадик.
Италия кубогини осон қўлга киритмадик. Энди учинчи совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - дейди Аллегри.