"Ювентус" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль "Арсенал" клубида қизиқиш уйғотди.
“Канонирлар” устози Арсен Венгер 28 ёшли чилилик футболчини сотиб олишда унинг ҳамюрти Алексис Санчесдан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Таҳминларга кўра, форвард ўз ҳамюртини Туриндан Лондонга кўчиб ўтишга кўндиришга уриниб кўради. Бу ҳақида euro-football.ru Daily Mail нашрига таяниб хабар берди.
Жорий мавсум А Серия ва ЕЧЛда 39 учрашув ўтказган Видал 8та гол ва 4та самарали узатманинг муаллифига айланди.