Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Погба =Нойер + Куртуа + 12,5 нафар Буффон

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ўз бағрида учқун таратаётган истеъдод - Поль Погбанинг трансфери учун 100 млн. евро (!) олмоқчи. Боз устига, камида. Сhampionat.com сайти ижодкорларининг ҳисоб-китобларига кўра, бу сумма «Спартак» (Москва) таркибидаги барча футболчиларнинг трансфер нархидан ҳам баланд экан. Хўш, Погба эвазига сўралаётган маблағ яна кимларни харид қилишга етади?

Погба =Нойер + Куртуа + 12,5 нафар Буффон
Битта савияли марказий ҳимоячи сотиб олиш маъқулми ёки жаҳоннинг 3 нафар энг яхши дарвозабонини? Шунинг баробарида Буффоннинг 12,5та «нусха»сини. Ҳозирда Погбанинг хизматига қизиқишаётган «Барселона», «Манчестер Сити» ва бошқа топ-клублар раҳбарлари айнан шундай гипотетик танлов олдида турибдилар. Айни пайт Нойер 45 млн. еврога баҳоланмоқда, Куртуанинг нархи - 30 млн. евро. Буффонга эса ёши ва ўз клубига садоқати нуқтаи назаридан атиги 2 «лимон» нарх қўйилмоқда. Айтганча, 100 млн. еврога 6 нафар Игорь Акинфеев сотиб олиш ҳам мумкин. Бошқача айтганда, Россия термаси дарвозабонини харид қилиш учун Погбанинг 1|16 «қисми» етиб ортади.

Погба =Англия чемпионатининг энг яхши тўпурари + Германия чемпионатининг энг яхши тўпурари + Италия чемпионатининг энг яхши тўпурари + Франция чемпионатининг энг яхши тўпурари
Қойилмисиз! Шахсан сиз қайси бирини маъқул кўрардингиз - майдон марказида ўйинни назорат остига олишними ёки олдинги позицияга голеадорларни «териб қўйиб», голлар уришни? Барчасини ўзингиз ҳал қилинг, аммо битта нарсани эътибордан қочирманг: Серхио Агуэро, Александр Майер, Карлос Тевес ва Александр Лаказетт-дан иборат тўпурарлар квартети сизга мағрур, бироқ ёлғиз Поль Погбадан арзонга тушади. Рақамларда айтсак, 4та топ-чемпионатда биргаликда 90дан кўп гол уришган энг яхши тўпурарларни 96 млн. еврога сотиб олиш имконияти бор. Погбанинг ўзи учун эса 100 «лимон» баҳридан кечишингизга тўғри келади.

Погба = Яя Туре + Швайнштайгер + Гюндоган + Де Росси + Хави + Пирло + Игорь Денисов
Погба сайёрамизда топ-савиядаги ягона марказий ярим ҳимоячи эмас. Қаранг, экстра-савияли бошқа ўйинчилар ҳам майдон марказида бинойидек ишлаяптилар. Хусусан, россиялик Игорь Денисов ҳам. Агар юқоридаги 6 нафар футболчини сотиб олсангиз, орзудаги ярим ҳимоя чизиғи юзага келади. Боз устига, тўлақонли захираси билан. Иккинчи вариант - биргина Поль Погба билан чекланиш. Хўш, қайси бири кўнглингизга мос тушяпти?

Погба = Азар + Давид Сильва
Яна бир вариант - Погбадан юз ўгириб, АПЛдаги энг яхши 2 нафар ҳужумкор футболчига эга бўлиш. Айтганча, ёрқин нур сочаётган Эден Азар жорий мавсум расман премьер-лиганинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Сильва эса Англия чемпионатида ҳужум ташкил этиш бўйича энг барқарор конструктор ҳисобланади. Испан йигити 36-тургача «ГолҚпас» тизимида 18 очко жамғарди (12та голҚ6та «пас»), шунинг учун унинг эвазига 40 миллион евро сўрашяпти. Азарни эса 60 «лимон» топилса, бемалол харид қилиш мумкин.

Погба = Руни + Старриж + Кейн + Бериано + Ламберт
Йўқ, йўқ, ўқишда хато қилмаяпсиз, Англия терма жамоасининг барча ҳужумчилари баҳоси биргина французники билан тенг. Қаранг, бутун Буюк Британия ҳужумчиси - Уэйн Рунини 45 млн. еврога сотиб олиш имконияти бор, «Ливерпуль» юлдузи - Даниэль Старриж учун 25 млн. тўласангиз, кифоя қилади. Қолганлари янада арзонроқ: мухлислар меҳрини қозонган Гарри Кейн - 15 млн. АПЛнинг энг истиқболли форварди Сейду Бериано - 11 млн. ва «Жаноб меҳнаткаш» мақомини олган Рики Ламберт - атиги 3 млн. евро.

Погба = Ребров + Песьяков + Митрюшкин + Ташчи + Жоау Карлос + Бризгалов + Инсаурральде + Паршивлюк + Макеев + Ромуло + Глушаков + Чельстрем + Д. Комбаров + Хурадо + Ананидзе + Эберт + Промес + Озбилиз + Мовсисян + Давидов + Кротов + Хомич + Герус + Белоруков + Черенчиков + Никитин + Арзуманян + Занев + Бутко + Таказов + Идову + Сираков + Гол + Очуде + Йовичич + Коломей­­­­цев + Захов + Шаваев + Батов + Баланович + Пеев + Киреев + Соломатин + Прудников + Пикушак + Симновски + Тюкалов + Якубко
Эҳ-ҳе, ҳеч ким қолмадими? Ҳа, барчасини тўғри тушундингиз, месье Погбага кетадиган маблағ «Спартак» ва «Амкар»нинг тўлиқ таркибини биргаликда сотиб олишга етади. Москваликларнинг умумий трансфер нархи - 85 млн. евро. «Амкар» вакиллари эса атиги 15 «лимон» туришади. Бунисида мантиқ ҳам йўқ эмас. Зеро, Погбанинг бир ўзи чиндан ҳам, Россия премьер-лигасидаги 22 нафар футболчини алдаб ўтиш салоҳиятига эга...

Погба =Бензема + Льорис + Вальбуэна + Санье + Зума + Эвра
Погба ўз юртдошларига қарши. У Франция паспортига эга, демак, трансфер нархини терма жамоадаги шериклариники билан бир таққослаб кўрсак бўлади. Яхшиямки, «учранглилар» устози Дидье Дешам футболчилар учун пул тўламайди. Акс ҳолда, боши роса қотарди-да. Ахир Погбани олай деса, бир ёқда жамоасининг деярли ярми турибди... Лекин унга ҳам Франция терма жамоасининг 6 нафар ажойиб вакили биргина Поль Погба билан тенг эканлигини билиб қўйиш зарар қилмайди. Ҳарқалай, трансфер нархи бўйича шундай. Ўз ўрнида таъкидлаш жоиз, бунда Карим Бензема нақ 50 млн. еврога баҳоланмоқда.

Бонус
Погба=2000 нафар Роман Березовский

Чегарадан ўтиб кетдик, чоғи. Аммо факт шуки, айни пайт Франция термасининг асосий таркиби вакили эвазига Арманистон миллий жамоаси дарвозабонидан нақ 2000 (!) нафар сотиб олиш мумкин. Ҳозирги курс муносабати ана шундай...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:34, 24.05.2015.
Ўқилди: 10173 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.