Қатарнинг “Лахвия” клуби бош мураббийи Микаэль Лаудруп ўз жамоасига “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Робин ван Персини таклиф қилмоқчи. Агар “қизил иблислар” ёзги трансфер бозори чоғида голландиялик футболчини сотишга қарор қилишса, у ҳолда “Лахвия” Перси учун курашга киришади.
Куни кеча якунланган чемпионатда “Лахвия” Қатар чемпионлигини қўлга киритди ва табиийки, келаси мавсум ОЧЛда иштирок этади. Ажаб эмас, голландияликнинг трансфери амалга ошиб, Робин ван Перси Ўзбекистонга келса. Шунингдек, Лаудруп “Суонси”га тегишли бўлган ва жорий мавсум “Наполи”да ижара асосида ўйнаган Мичуни ҳам Доҳага таклиф қилиш истагида.
Эслатиб ўтамиз, “Лахвия” жорий ОЧЛ мавсумида “Бунёдкор” билан бир гуруҳдан жой олган ва Тошкентда меҳмон бўлган эди.