Кириш Регистрация
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта - Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе

Фабио Капелло: «Мен ЕЧЛ финалида «Ювентус»га мухлислик қилама»

Баҳо:
+ | -

18 май куни Россия бошқарув Давлат университети биносида Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло талабаларига «маҳорат» дарсини ўтди. Тадбир давомида Капелло ўзининг профессионал футбол клублар ва терма жамоаларда ўтказган даврлари ҳамда Россия терма жамоасидаги иш хусусиятлари билан ўртоқлашди.

Иш принциплари 

- Одамларнинг менталитетини тушуниш биринчи ўринда туради. Юқори савияли мутахассисдан бундан ҳам кучлироқ фаолият кўрсатишни талаб этишади. Шунинг учун ён-атрофингдаги инсонларнинг даражалари ҳам юқори бўлиши лозим. Акс ҳолда, улар сенинг ривожланишингга йўл қўйишмайди. Шунингдек, барча майда деталларга эътибор бериш одамни янада юксалтиради. Буларнинг барчаси ҳаёт давомида асқотади! Ҳамма инсонлар катта нарсаларни илғашади ва кичик деталларга эътибор беришмайди. Лекин омаднинг асл калити айнан шу зарра деталлардан ташкил топади! Етакчилик фазилатига эга инсонларни вақти-вақти билан тақдирлаб туриш ҳам яхши одат. Бу фазилатни пулга харид қилиб бўлмайди.

Доимо ўқиб-ўрганиш зарур. Ҳеч қачон таниш ғоялардан фойдаланишдан уялманг! /оялар устида бироз ишлаб, ўзингизга керак бўлган маълумотларни олинг ва янада ўсишга ҳаракат қилинг.

Россия терма жамоасининг ўқув-машғулот базаси йўқлиги

- Россия ўқув-машғулот базаси йўқ дунёдаги саноқли терма жамоалардан бири. Россияда ишлаш давомида бундай марказ муҳимлигини таъкидлашдан ҳали-бери чарчамасам керак. Лекин бу лойиҳа бугунги кунда йўлга қўйилмаяпти. Ўйлайманки, Россиядек терма жамоада машғулот олиб борадиган шахсий қароргоҳ жамоа фойдасига ишлайди. Машғулотлар базасини албатта қуриш керак. Афсуски, бу менга боғлиқ эмас.

Ёш футболчилар

- Россиялик ҳамкасбларимда ёшлар таркибини тузиш ёки ёш футболчилар билан ишлаш хоҳиши йўқдек туюлади, менга. Боиси, мен Англияда 4 йил давомида 20 ёшгача бўлган ш футболчиларни терма жамоаларга жалб қилишга эришдим. Афсуски, Россия премьер - лигаси клубларида асосий таркибдан муқим жой оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман.

Россия футболини ривожлантириш муаммолари

- Нега дунёнинг энг йирик мамлакати Россияда спорт мактаблари кам қурилганлигини тушунолмайман. Футбол инфратузилмасини яхши ўзлаштирадиган кадрлар етишмовчилигини тушунса бўлади. Краснодарда бундай марказ мавжудлигидан хабарим бор. Ушбу шаҳарда мен кўрган дунёдаги энг йирик марказлардан бири жойлашган. Мазкур марказ ривожланиши учун ходимларнинг сидқидилдан меҳнат қилишлари кўриниб турибди. Тасаввур этинг, ушбу базада фарзандларини кўргани келган ота-оналар учун меҳмонхона ҳам қурилган. Мен Россияда шундай яхши шароитли марказ борлигидан фахрланаман ва бу ҳақда ҳар бир интервьюмда таъкидлайман. Бу каби марказлар мазкур диёрнинг барча шаҳарларда ҳам бўлишини истайман. Бундай қадамлар орқали муҳим тарихга эга бўлиш мумкин. Масалан, Хитой мактабларида асосан футбол сабоқларини ўргатишади. Россияда иқтидорли ёшлар бисёр. 17 ёшлилар ўртасидаги Европа чемпионатида ярим финалга етиб борган ёшлар терма жамоасидан келажакда Россия термасига номзод ўйинчиларини қидириш керак. Ишонинг, улар орасида терма жамоага муносиб  футболчилар кўп.

Футболчилардаги мағлубият аламини енгиш

- Клуб билан терма жамоада ишлашнинг фарқи катта. Боиси, клуб футболчилари билан деярли ҳар куни бирга бўласан ва улар билан мустаҳқам алоқа ўрнатиш мумкин. Бу эса ўртадаги масофани янада яқинроқ қилади ва бундан ташқари, ўйинчиларни чиройли сўзлар билан кўнглини кўтариш мумкин. Терма жамоада эса ҳолат умуман бошқача: ўйиндан кейиноқ чарчаган футболчига нимадир дейиш қийин, кейинги учрашув балки бир ой ёки бир ярим ойдан кейин бўлиши мумкин. Биз футболчилар билан маълум муддатдан сўнг учрашиб, ортда қолган ўйинни таҳлил қиламиз, лекин бу барибир ғалати.

Клубдаги иш тарзи

- Клубдаги иш жараёнимда футболчиларга майдонни қўмсашни ўргатаман. Футболда: «Майдоннинг иси етишмаяпти», деган ибора бор. Шундай қилиб, терма жамоада ишлаган вақтимда кўплаб футбол учрашувларини томоша қилиб, ўша учрашувларни таҳлил қиламан ва ўйинчиларнинг маҳоратларига баҳо бераман ва терма жамоага мос футболчилар айнан шундай ўйинларда кўзга ташланади. Шундай вақтда менга майдоннинг иси етишмайди.

Россияликларнинг ўзга чемпионатларда ўйнамасликлари

- Бунинг асосий сабаби, Россия чемпионатида маошнинг юқорилигида. Бошқа чемпионатларда россиялик футболчиларга ўзлари истагандек маош тўлашмайди. Бундан келиб чиқадики, бошқа ўртамиёна чемпионатларда нарх ва сифат нотўғри ташкил қилингандек тасаввур уйғотади.

Мухлислар олдидаги жавобгарлик ва ҳис-туйғулар

- Албатта, мухлислар олдидаги жавобгарликни ҳис қиламан. Шогирдларимга катта бир давлат либосида майдонга тушаётганликларини кўп маротаба таъкидлайман. Россия терма жамоаси либосини эгнига илган футболчи шунга яраша ҳаракат қилиб, мамлакати шарафини ҳимоя қилиш ҳисси юқорилигини намойиш этиши шарт. Тасаввур қилинг, бутун бошли катта мамлакат шаънини ҳимоя қилиш қийин, лекин таҳсинга лойиқ.

ЕЧЛ финали

- Албатта, мен ЕЧЛ финалида «Ювентус»га мухлислик қиламан. Афсуски, ўша учрашувга ташриф буюролмайман. 7 июнь куни Россия термаси Белорусга қарши майдонга тушади. Шу сабабли, ЕЧЛ финалини телевизор орқали томоша қиламан. Аниқ айтишим мумкинки, бу баҳсда «Барселона»га осон бўлмайди.

Акмал Эшонхонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:32, 25.05.2015.
Ўқилди: 2836 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.