"Милан" президенти Сильвио Берлускони жамоани сотишни истамаслигини айтиб ўтди. Мутасаддининг фикрича, у миланликларнинг аввалги савиясини қайтариш учун қўшимча сармоя топишни режалаштирган.
"Милан"ни сотишни истамайман. Ҳа, мен клубга пул тикиши мумкин бўлган одам қидирмоқдаман. Аммо у фақат мен билан бирга ишлаши лозим. Шунда клубни яна етакчилар сафига қўшамиз.
Футболга "нефт долларлари" кириб келгач, у ўзгариб кетди. Қатар "ПСЖ"га йилига 250 миллион евро тикмода. Битта оила эса бундай ишларни қила олмайди", - дейди Берлускони.