"Реал" ҳужумчи Хавьер Эрнандеснинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмайдиган бўлди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатди.
Хабарингиз бор, "МЮ"га тегишли бўлган мексикалик футболчи ушбу мавсумни "Реал"да ижара асосида ўтказди. Мадридликлар уни 10 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга эдилар, аммо улар бу имкониятдан фойдаланмасликка қарор қилдилар.
Шу боис 26 ёшли футболчи "Манчестер Юнайтед"га қайтади. Чичаритонинг бу жамоа билан шартномаси 2016 йилга қадар тузилган.