Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Кейруш Эрон термасида қолди ва рақиблардан дараклар

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоа-си 11 июнь куни Тошкентда Эрон термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Форсларнинг мазкур ўйинга португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш бошчилигида ташриф буюришлари аниқ бўлди.

Эрон термаси 31 март куни Стокгольмда Швецияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказганидан кейин Кейрушнинг бош мураббий лавозимидан кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Лекин Эрон футбол федерацияси раҳбарияти мураббийни жамоа бошқарувида қолишга кўндирди. Энди португалиялик мутахассис форслар термасини ЖЧ-2018 саралаш босқичига обдон тайёрламоқда. «Эрон футбол федерацияси ва мамлакат спорт вазирлиги раҳбарияти билан самимий суҳбатлашдик. Унинг якунида ҳамкорликни давом эттириш ҳақида келишиб олдик», - деди Кейруш. Ваҳоланки, португалиялик мураббий Швецияга қарши кечган ўртоқлик ўйинидан кейин умуман бошқача мазмунда гапирганди: «Федерация ичида икки хил фикрлайдиган кишилар бор. Ташкилот иккига бўлинган десак ҳам бўлади...».

Хабарингиз бор, Карлуш Кейруш бир неча йиллардан бери Эрон терма жамоаси бош мураббийи вазифасида ишлаб келмоқда. У хусусан, жамоани ЖЧ-2014га олиб чиқишга муваффақ бўлди. Бироқ форслар Осиё кубоги-2015 чорак финалида Ироқ термасига пенальтилар сериясига кўра, ютқазиб қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон термаси ЖЧ-2018 ва ОК-2019 қўшма саралашининг иккинчи босқичида Уммон, Ҳиндистон, Туркманистон ва Гуам миллий жамоалари билан бирга «D» гуруҳидан ўрин олган. Форслар мусобақани 16 июнь куни туркманларга қарши баҳс билан бошлайдилар. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Кейруш бунгача ўз жамоаси билан 11 июнь куни пойтахтимизда меҳмон бўлади.

 

БАТИСТА — БАҲРАЙН ТЕРМАСИ БОШ МУРАББИЙИ

Баҳрайн футбол ассоциацияси мамлакат терма жамоасига Серхио Батиста бош мураббий сифатида тайинланганини маълум қилди. Табиийки, аргентиналик мутахассис баҳрайнликларни ЖЧ-2018 саралаш босқичига тайёрлайди. Хабарингиз бор, бу жамоа бизнинг миллий термамиз билан гуруҳдош. Яман, КХДР ва Филиппин термалари ҳам  «Е» гуруҳидан жой олишган.

Батиста ва Баҳрайн футбол ассоциацияси ўртасида тузилган шартномага кўра, 52 ёшли мураббий мамлакат термасини 2 йил давомида бошқаради. Унинг охирги иш жойи Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» клуби бўлди. Аргентиналик мураббий бу клубни 2014 йилда тарк этганди. Эътиборлиси, Батиста 2007-2010 йиллар оралиғида Аргентина ёшлар ва олимпия терма жамоаларини бошқарган ва 2008 йили ўз шогирдлари билан Пекин Олимпиадаси ғолибига айланганди. Қолаверса, у 2010-2011 йилларда  Аргентина миллий терма жамоасига ҳам устозлик қилган, аммо Америка кубоги чорак финалида омадсизликка учрагани боис, истеъфога чиқарилган.

Эслатма: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида баҳрайнликлар билан 8 октябрь (сафарда) ва келаси йилнинг 29 март (уйда) кунлари куч синашади.

 

ФИЖИ ТЕРМАСИ  МУХЛИСЛАР КЎМАГИГА УМИД ҚИЛМОҚДА

Янги Зеландияда ёшлар (U-20) ўртасида ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионати тобора яқинлашмоқда. 30 май куни бошланадиган кичик мундиалда Ўзбекистон термаси ҳам иштирок этишидан хабарингиз бор. Жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ЖЧга борадиган таркибни эълон қилганидан ҳам хабар топгансиз, албатта. Биз билан бир гуруҳда ўрин олган Фижи термаси табиийки, турнирга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Янги Зеландияда ўтадиган мусобақада Фижи термаси ўзини мезбондек ҳис қилиши аниқ. Иқлим шароити, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари сабаб, фижиликлар ўз уйларида ўйнагандек бўлишади. Улар мусобақага тайёргарлик кўриш учун 12 май куни Австралияга йўл олишди. Жамоа у ерда Мексика (15 май) ва Колумбия (18 май) ёшлар терма жамоалари билан куч синашди, энди «Окленд» (26 май) клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. «Дастлабки ўйинимиз Германия термасига қарши. Колумбия ва Мексикаликлар билан ўртоқлик ўйинлари орқали айнан илк учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Фижи халқи биз билан фахрланишини истаймиз. Умид қиламан, мухлисларимиз бизни муносиб қўллаб-қувватлашади. Зеро, бунга муҳтожмиз», - деганди Фижи ёшлар терма жамоаси сардори Жейли Дрелоа Австралия йиғини олдидан.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:40, 26.05.2015.
Ўқилди: 5703 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.