"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ёзда мусобақалар ташкил этгани учун ФИФАни танқид қилди. Мураббийнинг норозилигига Америка Кубоги сабаб бўлган. Эслатиб ўтамиз, 11 июнда бошланадиган мусобақада "тўпчилар" вакиллари Давид Оспина ва Алексис Санчеслар иштирок этади.
"Бу мусобақа - ҳаддан ошиш дегани. ФИФА бундай тиғиз тақвимга йўл қўйиб берганидан ҳайратдаман.
Албатта Америка Кубогини томоша қиламан, аммо қўрқув билан. Санчес мавсум давомида 50 та учрашувда майдонга тушди ва энди ёзда ҳам ўйнашига тўғри келмоқда. Таъкидлаб ўтаман, у ўтган йили ёзда жаҳон чемпионатида ҳам ўйнаган", - дейди мураббий.