“Арсенал” жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер “Челси”нинг иккинчи рақамли дарвозабонига айланиб қолган Петр Чех хусусида ўз фикрларини билдирди.
- У асосий таркибда тўп суришга ҳақли дарвозабон ҳисобланади. Мен бунга шубҳа қилмайман. Чех доимо асосий посбон бўлиб келган ва унинг бой тажрибасига ишонаман. “Арсенал”га келадиган бўлса, у жамоамизнинг асосий футболчиларидан бирига айланади, - дейди Венгер.