"Севилья" бош мураббийи Унаи Эмерига Англиянинг «Манчестер Сити» клуби қизиқиш билдирмоқда.
«Шаҳарликлар» жамоа бош мураббийи Мануэль Пеллегринининг келажаги борасида бир қарорга келмаган, лекин, клуб директори Чики Бегиристайн Эмерининг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендеш билан алоқага чиқиб улгурди.
Қайд этиш жоиз, 43 ёшли Унаи Эмери сўнгги икки мавсум давомида «Севилья» билан кетма-кет икки марта Европа Лигасида ғолиб чиқди.
AS нашри маълумотларига кўра, агар Эмери «Севилья»ни тарк этадиган бўлса, жамоада Хави Грасиа, Фран Эскриба ёки Кике Санчес Флорес бош мураббий сифатида иш бошлаши мумкин.