“ПСЖ” жамоаси президенти Носир ал-Хелайфий унинг клуби “Барселона” ва “Реал” жамоаларининг бош юлдузлари – Мессини ва Роналдуни сотиб олиши мумкинлигини айтди.
“Месси ва Роналдуни сотиб олишга қурбимиз етади – бу факт. Бизнинг клубимиз ҳамма нарсага қодир”, – деди ал-Хелайфий.
“Биз Чемпионлар Лигасини ютмоқчимиз. Ҳозирча бунинг уддасидан чиқмадик, аммо кейинги уч йил давомида биз мунтазам равишда чорак финал босқичига етиб бормоқдамиз”, – қўшимча қилди у.