Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Путин Блаттерни сайловдаги ғалаба билан табриклади

Баҳо:
+ | -

Россия президенти Владимир Путин ФИФА президентлигида бешинчи марта қолган Йозеф Блаттерни сайловда қозонилган ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда Кремлнинг расмий сайти орқали маълум бўлди.

“ФИФАни 17 йил давомида бошқариб, сиз мухлислар, мураббийлар ва ўйинчилар орасида обрў қозондингиз. Ишончим комилки, сизнинг ташкилий қобилиятларингиз ҳамда тўплаган тажрибангиз миллионлаб одамларни бирлаштирувчи биринчи рақамли спортни янада ривожлантириш, географиясини кенгайтиришда ёрдам беради”, – дейилади ҳужжат матнида.
Шунингдек, Путин Россия бундан кейин ҳам ФИФА билан ҳамкорликни давом эттиришини, бу айниқса 2018 йилги жаҳон чемпионати арафасида муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

“Ишончим комилки, биз умумий меҳнатларимиз самараси ўлароқ ташкилий ва спорт нуқтаи назаридан ажойиб турнир ўтказамиз”, – деди Путин.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 17:06, 30.05.2015.
Ўқилди: 3267 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4247]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4213]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3558]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3523]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3248]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2488]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2214]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2177]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2035]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2034]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик