"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Англия кубоги финалида "Астон Вилла" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0) жамоа ҳужумчиси Тео Уолкоттни клубда қолишга чақирди.
26 ёшли футболчи 2006 йилдан буён канонирлар сафида ўйнаб келмоқда.
"Мен тушунмайман, нега Уолкотт янги мавсумда "Арсенал"да қомаслиги керак. У жароҳати сабабли узоқ вақт ўйнамади, формасини тиклаш учун унга вақт керак эди.
Тео ҳозир жуда ажойиб ёшда.У тажриба орттирди, шу билан бирга жисмоний жиҳатдан чўққига чиққан. Ўйлашимча, у сафимизда қолиши керак", - дейди Венгер.