"Реал"нинг собиқ дарвозабони, ҳозирда "Бетис"да ўйнаётган Антонио Адан собиқ жамоадоши Ежи Дудекнинг сўзларини тасдиқлади.
Ежи Дудек ўзининг хотира китобида 2011 йили "Барселона"га қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг жамоа устози Жозе Моуриньо тактик сирларни ОАВга етказган сотқинни излаганини ёзган эди.
"Дудекнинг ўзи ҳам қўрувда эди, чунки Моуриньо кийиниш хонасига "қутурган" ҳолатда келган ва полдаги идишни тепиб юборган эди. У ҳар кимдан "каламуш" кимлигини сўраб чиққан эди. Касильясга келсак, у ҳам ҳамма қатори жим ўтирган эди", - эслайди Адан.














