Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Хави: «Мухлислар Испания мадҳиясини яхши кутиб олишмаслигини тўғри тушуниш керак»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" жамоаси ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес Испания мадҳиясининг каталонияликлар ва басклар томонидан ҳуштакбозлик билан қабул қилинганига нисбатан ижобий кўз билан қарашини билдирди. Бу ҳақда Marca нашрида ёзилган.

"Мухлислар Испания мадҳиясини яхши кутиб олишмаслигини тўғри тушуниш керак. Бизда демократия бор ва ҳар ким мадҳияга ўз муносабатини билдириш ҳуқуқига эга. Бунинг учун жамоаларни жазолаш мантиқдан эмас. Шунчаки, мухлислардан нега бундай қилишганини сўраш керак", дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, 30 май куни "Камп Hоу" ўйингоҳида ўтказилган Испания Кубоги учун финал учрашувида "Барселона" ва "Атлетик" (Бильбао) жамоалари беллашди. Бу икки жамоанинг ҳам мухлислари мамлакат мадҳиясини норозилик билан қарши олишди. Ўйинда "Барселона" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Шу йилнинг март ойида Мадрид шаҳри мэри Эсперанса Агирре "Барселона" ва "Атлетик" жамоалари мухлислари Испания Кубоги мусобақаси доирасидаги ўйинларда доимий равишда давлат рамзларига нисбатан ўз нафратларини изҳор қилиб келишларидан шикоят қилганди.

Маълумот учун, бу икки жамоа автоном вилоятлар жамоалари ҳисобланишади ва бу вилоятлар алоҳида ажралиб чиқишга ҳаракат қилиб келишади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:19, 03.06.2015.
Ўқилди: 4813 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.