Мадриднинг “Реал” клубининг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес клубнинг “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг ва “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеага қизиқиш билдираётганини тасдиқламасликни афзал билмоқда.
“Биз Раҳимнинг ўйинига қойил қоламиз, бу сир эмас. У бошқа клубда тўп суради ва у ҳақида бирор нарса айтолмайман. Худди шундай де Хеа ҳақида ҳам айтиш мумкин. Биз сотиб олмоқчи бўлган ўйинчиларимиз номини ошкор этмаймиз”, деб айтмоқда Бенитес.