"Реал" ярим ҳимоячи Марко Верратти трансфери бўйича "ПСЖ" билан музокара ўтказаётгани ҳақидаги маълумотга расман муносабат билдирди, деб хабар беради sports.ru.
"Турли ОАВда "Реал"нинг Марко Верраттига қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар ёзилмоқда.
Клуб шуни расман маълум қиладики, биз "ПСЖ" ёки футболчининг агенти билан алоқага чиқмадик. Бу гап-сўзлар ҳақиқатга умуман тўғри келмайди", - дейилади "Реал" клуби баёнотида.
Аввалроқ "қаймоқранглилар"нинг Верраттига 7 миллион евро маош таклиф қилгани ва трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди.