Sports.ru сайтининг Green Bull блогига ёзувчи краснодарлик блогерлар бу сафар ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг муваффақиятлари сири ҳақида мушоҳада юритишди. Бу ҳақда "Интерфутбол" газетаси хабар берди.
Одил Аҳмедовнинг кучли томонлари
1. Техник салоҳияти яхши шаклланган, фаол, тезкор.
2. Барча мавсумларда муваффақиятли тўп олиб қўйиш уринишлари сони бўйича чемпионатнинг энг яхши футболчилари қаторидан жой олади.
3. Яккакурашларда кичик «фол» услубини усталик, ҳаттоки, айёрлик билан қўллайди. Бунда рақибни гоҳ-гоҳида қўли билан ушлаши ёки қўйиб юбориши мумкин.
4. Бир қараганда, дриблинг ишлатиш учун соддадек кўринсада, буни ўта муваффақиятли тарзда амалга оширади.
5. Жисмоний курашларда абжир, агарда рақибнинг гавдали ҳужумчиси тўпни дарвозага тескари турган ҳолда қабул қилса, унга айланиш имкониятини сира бермайди.
6. Узоқдан бериладиган жуда кучли зарбага эга, тўғри, бунинг ўзи устунлик эмас. Аҳмедов «иккинчи босим»га қўшилиш учун тўғри вақтни танлай олади. Бунда у ўз дарвозалари томон чекинишган рақиблар ўртасидаги бўшлиқдан олға интилади.
7. Ҳимояда улкан ҳажмда иш бажаришига қарамай, ижодкорликка мойил.
8. Тўп учун курашда чаққон. Тез қарор қабул қилади, жамоавий ўйинчи.
9. Универсал, ҳужум ва ярим ҳимоянинг деярли барча позицияларида муаммосиз ўйнайверади. Ҳаттоки, марказий ҳимоячи ролида ҳам ўйин манзарасини бузмайди.
10. Тўп йўқотилган тақдирда, яхши маънода ваҳшийлашади ва рақибни охиригача таъқиб қилишда давом этади (тўпни олиб қўйиш ёки кичик «фол»гача).