"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике чемпионлар лигаси финалида "Ювентус" билан учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз тўп билан кўпроқ муомала қилсак керак деб ўйлайман. Умид қиламанки, асосий вақтимизни рақиб майдони томонида ўтказамиз. Юқори савияда ўйнаш керак, ўйин жуда қийин бўлади. "Ювентус" билан ўйин услубимиз ўхшаш, у ҳам тўпга эгалик қилишни яхши кўради. Рақиб ҳимояда қойилмақом ҳаракат қилади, ката салоҳиятга эга. БУ жамоа ҳам биз каби учинчи совринни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Кўрамиз, има бўлар экан.
Чемпионлар лигасида кўп голлар урдик, аммо финал - бошқа иш. Босим жуда юқори, унга бас келиш керак. "Ювентус" ҳам тўпга эгалик қилиб, бизга босим ўтказишга ҳаракат қилади. Бу вазиятга ким яхши мослаша олса, ўша ғолиб бўлади", - дейди Луис Энрике.